АДАБИЙ МАКТУБЛАР ВА УЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ-ТИПОЛОГИК ТАҲЛИЛИ
Authors: Ахмедова Шoира Нематовна
Published: Iyun 24, 2024 • Vol. 11 Issue 2 • Views: 33
Мактублар инсоний мулоқотнинг ихчам ва таъсирчан шаклларидан биридир. Уларда хат ёзувчи билан бирга хатни олувчининг қалби, кайфияти, орзу-умидлари, армонлари акс этади. Инсонлар ўртасидаги шахсий хатлар алоқа воситаси сифатида кўринса, адабиётдаги, танқидчиликдаги хатлар алоҳида бир жанр ҳисобланадики, ижодкорлар лабораториясига киришга калит вазифасини ўтовчи уларнинг хатлари табиатини, турли шаклларини ўрганиш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Мазкур мақолада адабиёт ва адабий танқидчиликдаги мактублар ва унинг буюк шоирлар Алишер Навоий ва А.С.Пушкин, Ғафур Ғулом ва Н.Гумилёв ижодидаги ўрни ҳақида фикр юритилади. Мактублар ижодкорлар биографиясини ўрганишда, ижод лабораториясига киришда муҳим роль ўйнаши, уларнинг ижодий-маънавий қиёфасини очиб беришда муҳим манба эканлиги очиб берилган. Адабий мактублар нафақат ёзувчи ва мунаққидларнинг ҳаёти ва ижодини, балки муайян асарнинг ёзилган даврини, тарихини, ёзилиш сабабларини, сирларини ҳам барча зиддиятлари билан ўрганишда қимматли манба бўлиб хизмат қилади. Шу боис мақолада ўзбек ва рус ёзувчиларининг айрим мактублари қиёсийтипологик йўсинда тадқиқ этилди.